«Ҳамманг кабинетда ўтирасан, қачон галстукни ечиб, этик киясан?» – Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона шаҳрига ташрифида бир нечта сектор раҳбарларини танқид қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум бўлишича, Президент Фарғона шаҳрида жойлашган маҳаллаларни кўздан кечириб, МФЙ биноларидаги капитал таъмирталаб хоналар ва сув тизими яхши йўлга қўйилмагани сабабли шаҳар ҳокимини танқид қилган.

«Ҳамманг кабинетда ўтирасан, қачон галстукни ечиб, этик киясан», – деган президент.

Шунингдек, Фарғона вилояти автомобиль йўллари рахбарининг ишига нисбатан салбий фикр билдирган.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 4 февраль куни Фарғона вилоятига ташрифи давомида қишлоқ хўжалиги, ҳунармандчилик, тўқимачилик, чарм-пойабзал тармоқларидаги корхоналар фаолияти ва бунёдкорлик ишларини кўздан кечирган.