Аpple, Аmazon, Microsoft, Facebook ва Google’нинг Alphabet компанияси пандемия шароитида қанча фойда кўргани маълум бўлди

Аpple, Аmazon, Microsoft, Facebook ва Googleʼнинг Alphabet компанияси пандемия шароитида катта фойда кўрган бўлиб, улардан ҳар бирининг умумий даромади 1,1 трлн долларни ташкил қилган. Бу ҳақда Rambler.ru хабар берди.

Фото: pixabay.com

Хабарга кўра, ушбу корпорацияларнинг фойдаси 24 фоизга ўсиб, уларнинг капиталлашуви 8 триллион долларни ташкил этган ҳолда умумий хисобда 50 фоизга ўсган.

Таъкидланишича, пандемия планшет, ноутбук ва бошқа Аpple қурилмаларига бўлган талабнинг ошишига олиб келган.

Шунингдек, Мicrosoft ноутбук ва ўйин приставкаларини сотиш орқали савдони кўпайтирган ҳамда одамлар корпорациянинг жамоавий иш учун қўлланадиган ускуналарни кўпроқ ишлата бошлашган.

Қайд этилишича, Аmazon позициясини масофавий савдо орқали мустаҳкамлади. Googlе пандемия шароитида одамларнинг интернетда харид қилиши орқали бойиган бўлса, Facebook, Instagram орқали савдоларни йўлга қўйиб, унинг масофавий савдодаги фоизи ҳам ошган.

Мавзуга доир: