Шофирконда ичимлик суви тармоқларини реконструкция қилишдаги талон-торожлик фош этилди

Шофиркон туман маркази ичимлик суви тармоқларини реконструкция қилишдаги талон-торожлик фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Tez Newsʼга хабар берди.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шофиркон туман бўлими томонидан вилоят «Сувинспекцияси» ва Бухоро шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси мутахассислари иштирокида туман маркази ичимлик суви тармоқларини реконструкция қилиш ишлари бўйича назорат ўлчови ўтказилган.

Назорат давомида «Э.» МЧЖ раҳбарлари ҳужжатларга бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали 254,4 млн сўм бюджет маблағларини ўзлаштирганлиги, сув таъминоти ва оқова сув объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси ДУК вилоят ҳудудий бошқармаси масъул ходимлари томонидан жамиятга 254,4 млн сўм бюджет маблағи ўтказиб берилганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми ҳамда 209-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар