Эль-Ниньо феномени Бразилияда денге тутқаноғи тарқалишига сабаб бўлди

ЖССТ бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус Эл-Ниньо иқлимий феномени Бразилияда денге тутқаноғига олиб келганини маълум қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Ташкилот раҳбари мамлакатга уч кунлик сафари вақтида мамлакатдаги денге касаллигини «жиддий хавф» дея атади.

2023-йилда Жанубий Америкада жойлашган мамлакатда 1,6 млн.дан ортиқ денге тутқаноғи билан касалланиш ҳолатлари аниқланиб, 1094 киши вафот этди. Бу рекорд кўрсаткич саналади.

Бунга қадар Рио-де-Жанейро мэри Эдуарду Паэс тутқаноқ эпидемияси туфайли шаҳар бўйлаб фавқулотда вазият режимини эълон қилганди. Бу карнавал бошланишига бир неча кун қолганда содир бўлди.

Денге бу — одамларга пашшалардан юқадиган вирусли инфекция. У кўпинча тропик ва субтропик иқлимли ҳудудларда учрайди. Кўпчилик одамларда пашша пашша чаққанидан сўнг касаллик симптомлари кузатилмайди. Бироқ симптомлар юзага келса, юқори тана ҳарорати, бош оғриғи, бадан қақшаши, кўнгил айниши в тошмалар кўринишида кечади. Кўпчилик касалланганларнинг аҳволи 1-2 ҳафтадан сўнг яхшиланади. Баъзи беморларда касаллик оғир кечиб, шифохонага ётқизилиши талаб этилади. Ўта оғир ҳолатларда денге ўлимга олиб келади.

Эль-Ниньо феномени бу — табиат ҳодисаси бўлиб, у Тинч океани юзидаги сувларнинг илишига сабаб бўлади ва, натижада, бутун сайёра иқлимининг ўзгаришига олиб келади. Бу рекорд даражада юқори ҳароратдаги тўлқинлар, шиддатли ёмғирлар, қурғоқчилик ва бошқа аномал ҳолатлар кўринишида намоён бўлади.

Янгиликлар