Фарғонада 19 та мактабда синов тариқасида илк дарслар бўлиб ўтди (фото)

Фарғона вилоятининг туман ва шаҳарларида жойлашган жами 19 та мактабда 7 сентябр, душанбадан синов тариқасида дарс жараёнлари бошланди. Бу ҳақда Фарғона вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Фарғона вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати

Хабарда айтилишича, Xалқ таълими вазирлигининг тавсиялари, Соғликни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг ҳудудий бўлинмаларининг руxсати билан иш бошланган мактабларда ўқувчиларнинг карантин қоидаларига риоя қилиши мактаб директорлари, ота-оналар ва тегишли ташкилот вакиллари назорати остида бўлган.

Фото: Фарғона вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати

Мактабларнинг очилиш жараёнлари давом этади. 14 сентябрь кунига қадар вилоятдаги барча мактаблар ўз фаолиятини бошлаши режалаштирилган.

Фото: Фарғона вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати

Фото: Фарғона вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати

Аввалроқ Намангандаги 12 та мактабда 7 сентябрь куни тажриба тариқасидаги илк дарслар бўлиб ўтгани, Сардобада сув тошқинидан жабрланган аҳоли жойлаштирилган мактаб бинолари бўшатилиб, янги ўқув йилига тайёргарлик кўрилаётгани, Попда 2020/2021 ўқув йилида салкам 4 минг нафар бола 1-синфда ўқишни бошлаши ҳақида хабар қилинган эди.