Попда 2020/2021 ўқув йилида салкам 4 минг нафар бола 1-синфда ўқишни бошлайди

Наманган вилояти Поп туманида 2020/2021 ўқув йилида 3826 нафар бола 1-синфга қабул қилинди. Бу ҳақда Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Поп туманидаги 67, 3-умумтаълим мактабларида таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш ҳамда пандемия шароитида ўқувчилар соғлиғини асраган ҳолда таълимни қай тартибда бошлаш бўйича семинар машғулотлари бўлиб ўтди. Унда Президент маслаҳатчиси ўринбосари, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи, туман ҳокимининг ўринбосари, туман ИИБ бошлиғи, тумандаги 75 та умумтаълим мактаб директорлари, ота-оналар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Семинарда санитария қоида ва меъёрлари талаблари асосида мактабларда таълим жараёнларини самарали йўлга қўйиш, бу борада эътибор қаратиладиган жиҳатлар, хусусан, ўқувчилар томонидан ижтимоий масофа сақлаган ҳолда ўқув биноларига кириш, синф хоналарини мунтазам дезинфекция қилиш, хоналарни тез-тез шамоллатиш, дизинфекциялаш вақти ва тартиби ҳақида тушунчалар берилди. Тадбир сўнгида қатнашчилар синф хоналари ва уларда яратилган шарт-шароитларни қўздан кечириб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Шунингдек, Поп туманида жами 75 та умумтаълим муассасаси мавжуд. 2020 йилда 3826 нафар ўғил-қиз 1-синфга чиқиши режалаштирилган. Таълим жараёнларини самарали ташкил этиш борасида барча зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Аввалроқ Андижонда 2020/2021 ўқув йилида салкам 60 минг бола 1-синфда ўқишни бошлаши ҳақида хабар берилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда пандемия шароитида мактабларда дарс жараёнини ташкил этишнинг вақтинчалик тартиби белгилангани ҳақида хабар берилганди.

Маълумот учун, Қоракўлда қиймати 50 миллиард сўм бўлган халқаро математика мактаби фойдаланишга топширилади.

Янгиликлар