Наманганда сўнгги тўққиз ойда қиймати 3,5 трлн сўмдан ортиқ бўлган маҳсулот ишлаб чиқарилди
Наманган вилоятида сўнгги тўққиз ойда қиймати 3,5 триллион сўмдан ортиқ бўлган маҳсулот ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Наманган вилоятида 2020 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига кўра, истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 3 триллион 677,4 миллиард сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 6,9 фоизга ўсган.
Маълумот учун, ҳудудлар кесимида истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқарилишининг энг юқори улуши қуйидагича:
- Наманган шаҳри — 43,4 фоизни;
- Наманган тумани — 10,9 фоизни;
- Мингбулоқ тумани — 7,7 фоизни;
- Учқўрғон тумани — 6,7 фоизни;
- Тўрақўрғон тумани — 5,8 фоизни;
- Косонсой тумани — 5,6 фоизни ташкил этди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманганда сўнгги 8 ойда 252 минг долларлик ўсимлик ёғи экспорт қилинганди. Шунингдек, Наманганда ўтган саккиз ойда салкам 3 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилгани хабар қилинганди.