Наманганда сўнгги 8 ойда 252 минг долларлик ўсимлик ёғи экспорт қилинди

Наманган вилоятида сўнгги 8 ойда умумий қиймати 252 минг АҚШ доллари бўлган ўсимлик ёғи экспорт қилинди. Бу ҳақда Наманган вилоят статистика бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, Наманганда 2020 йил 1 сентябрь ҳолатига кўра, 10,9 минг тонна ўсимлик ёғи ишлаб чиқарилган. Вилоятда шу турдаги ёғнинг ишлаб чиқарилиш ҳажми 3,2 минг тоннага ошган.

Қайд этилишича, Наманганда ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш ҳажми:

  • 2019 йил — 13,9 минг тонна;
  • 2018 йил — 12,6 минг тонна;
  • 2017 йил — 13,4 минг тоннани ташкил қилган.

Шунингдек, 2020 йил 1 сентябрь ҳолатига кўра, вилоятга 8 та хорижий давлатдан қиймати 1,5 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 3,7 минг тонна ўсимлик ёғи импорт қилинган. 6 та давлатга эса нархи 252 минг АҚШ долларига тенг бўлган 458 тонна ўсимлик ёғи экспорт қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Ургут» эркин иқтисодий зонасидан ўтган 8 ойда 14 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинганди. Шунингдек, Андижон январь — сентябрь ойларида 184 минг долларлик мебель экспорт қилгани ҳақида хабар берилган.

Янгиликлар