Андижон январь—сентябрь ойларида 184 минг долларлик мебель экспорт қилди

Андижон вилояти 2020 йилнинг январь-сентябрь ойларида 184,3 минг долларлик мебель экспорт қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Ўзбекистон хорижий давлатларга 2020 йил 1 сентябрь ҳолатига кўра, қиймати 2 миллион АҚШ долларига тенг бўлган мебель маҳсулотларини экспорт қилган. Бу кўрсаткич 2019 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 841 минг АҚШ долларига кўп.

Фото: «Tez News»

Қўмита маълумотларига кўра, ўтган саккиз ой мобайнида экспорт қилинган мебель маҳсулотларининг энг катта улуши Қозоғистон (763,9 минг доллар), Қирғизистон (619,3 минг доллар), Тожикистон (294,2 минг доллар) ва Россия (146,6 минг доллар) ҳиссасига тўғри келган.

Қайд этилишча, 2020 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига кўра экспорт қилинган мебель маҳсулотларининг ҳудудлар бўйича энг кўп улуши:

  • Тошкент шаҳри — 846,4 минг доллар;
  • Тошкент вилояти — 470,5 минг доллар;
  • Андижон вилояти — 184,3 минг доллар;
  • Наманган вилояти — 138,9 минг доллар;
  • Бухоро вилояти — 131,6 минг доллар.

Маълумот учун, Ўзбекистон 2020 йилда 13 та хорижий давлатга мебель маҳсулотларини экспорт қилган.

Аввалроқ Наманган вилоятида ўтган 8 ой давомида тўқимачилик маҳсулотининг экспорт ҳажми 142 732,4 минг АҚШ долларига етгани, Наманганда кам ҳосил берадиган боғлар ўрнида экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилиши хабар қилинган эди.

Янгиликлар