Наманганнинг айрим ҳудудлари 9—11 октябрь кунлари электр таъминотидан узилиши мумкин

Наманганнинг айрим ҳудудларида «Тўрақўрғон иссиқлик электр станцияси»ни куз-қиш мавсумига тайёрлаш ишлари муносабати билан  9—11 октябрь кунлари электр энергиясида узилишлар бўлиши мумкин. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Фото: «Tez News»

Хабарга кўра, «Тўрақўрғон иссиқлик электр станцияси»ни куз-қиш мавсумига пухта тайёрлаш ва мазкур станцияни тўлиқ қувватда ишлашини таъминлаш мақсадида 9—11 октябрь кунлари буғ-газ қурилмаларида (БГҚ-1,2) якуний созлаш ишлари бажарилади. Шу муносабат билан белгиланган муддат давомида электр энергияси истеъмолининг энг юқори соатларида қисқа муддатли узилишлар бўлиши мумкин.

Вазирлик, шунингдек, «Тўрақўрғон иссиқлик электр станцияси» буғ-газ қурилмаларида созлаш ишлари якунланиб ишга тушганидан сўнг электр таъминоти одатдаги тартибда ишлашини маълум қилди.

Аввалроқ Поп туманидаги айрим ҳудудларда 8 октябрь куни электр энергиясидан вақтинчалик узилгани, Наманганнинг 5 та туманидаги электростанцияларда таъмирлаш ишлари олиб борилгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар