Поп туманидаги айрим ҳудудлар 8 октябрь куни электр энергиясидан вақтинча узилди

Наманган вилояти Поп туманининг айрим ҳудудларида 8 октябрь куни электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарга кўра, 110/35/10 киловаттли «Поп» подстанциясининг 10 киловаттли Ф-Ором-2 ҳаво тармоғида режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилиши натижасида 8 октябрь куни соат 8:00 дан 17:00 гача «Темир йўл усти», «Ором», «Халқобод дачня», «Оби ҳаёт» МФЙлар ҳудудларида истеъмолчиларга электр энергияси етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар содир бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда куз-қиш мавсумига тайёргарлик юзасидан 2 минг километрдан ортиқ электр узатиш тармоқлари таъмирлангани ҳамда Aндижонда 2020 йил якунига қадар 350 дона трансформатор пункти қурилиши ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Бешариқда 225 та хонадон учун электр тақсимлаш ускунаси ўрнатилгани маълум қилинди.

Янгиликлар