Ўзбекистонда коронавирусдан 300 нафардан ортиқ бемор соғайди

8 июнь куни республикада 300 нафардан ортиқ бемор соғайиб, 2 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Хабар берилишича, 8 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 102 362 (+199) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 4 нафари Андижон вилоятида,
  • 4 нафари Бухоро вилоятида,
  • 7 нафари Жиззах вилоятида,
  • 14 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 2 нафари Навоий вилоятида,
  • 2 нафари Наманган вилоятида,
  • 12 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 3 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 5 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 3 нафари Фарғона вилоятида,
  • 1 нафари Хоразм вилоятида,
  • 32 нафари Тошкент вилоятида,
  • 110 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Таъкидланишича, кеча кун давомида:

  • Бухоро вилоятида 9 нафар,
  • Жиззах вилоятида 14 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 11 нафар,
  • Навоий вилоятида 2 нафар,
  • Наманган вилоятида 5 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 23 нафар,
  • Сирдарё вилоятида 23 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 3 нафар,
  • Фарғона вилоятида 7 нафар,
  • Хоразм вилоятида 7 нафар,
  • Тошкент вилоятида 30 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 182 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 98 445 (+316) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 701 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3 216 нафар бемор даволанмоқда.

Янгиликлар