Instagram’да янги функциялар пайдо бўлади

Instagram профиллар тармоғига учтагача постни маҳкамлаш функциясини тақдим этади.

Маълум қилинишича, янги функция фойдаланувчиларга ўз профилларида ўзларини ифода этиш учун кўпроқ имконият беради. Янгиланишнинг синов версияси апрел ойида эълон қилинган, энди эса барча Instagram фойдаланувчилари ундан фойдаланиши мумкин.

Бунинг учун муайян Reels фотосурати ёки қисқа видеосига ўтиб, юқори ўнг бурчакдаги учта нуқтани босиш орқали амалга оширриш мумкин. «Профилимга маҳкамлаш» бандини танлаганда, қадалган пост фойдаланувчи саҳифаси панжарасининг юқори қисмида пайдо бўлади.

«Сизнинг профилингиз — бу сизнинг маконингиз, шунинг учун ушбу тажрибадан баҳраманд бўлиш мақсадида кўпроқ йўлларни қидирмоқдамиз», — дейди Instagram раҳбари Адам Моссери.

Янгиликлар