Халқ таълими вазирлиги пандемия шароитида мактабларга кириб-чиқиш тартибини маълум қилди

Халқ таълими вазирлиги карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда мактабларга кириб чиқиш тартибини ишлаб чиқди. Бу ҳақда вазирликнинг ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Халқ сўзи»

Унга кўра, ўқувчиларни мактабларга карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда кириб чиқиш тартиби 1 ёки 2-сменда ўқишларидан келиб чиқиб йўлга қўйилади.

Бинодаги ўқувчилар ҳаракати ва доимий равишда тиббий ниқобларда бўлиши эса фан ўқитувчилари томонидан назорат қилинади.

Мактабларга кириб-чиқиш қоидалари билан Сергели туманидаги 330-мактаб ҳамда Бекобод туманидаги 40-мактаб мисолларида батафсил кўрсатилган.

Фото: Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати

Аввалроқ Пешку ва Ромитандаги 6 та мактабда, Фарғонада 19 та мактабда синов тариқасида дарс жараёнлари бошлангани хабар қилинган эди.

Янгиликлар