Жиззах вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Жиззах вилоят ҳокимининг ўринбосари-Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига Нурматов Нодир Баҳодирович тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Фото: вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Хабарга кўра, 7 сентябрдан бошлаб «Маҳаллий давлат ҳокимияти  тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 21-, 25-моддаларига асосан, Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари-Инвестициялар ва ташқи саавдо бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Таъкидланишича, Нодир Нурматов 1979 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Маълумоти олий 2002 йилда АҚШ давлатидаги Нью-Йорк университетининг юридик мактаби, 2005 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (бакалавр) ва 2007 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва  дипломатия университети тамомлаган.

Қайд этилишича, у меҳнат фаолиятини Ташқи ишлар вазирлиги Ташқи иқтисодий алоқалар инвестициялар ва савдо вазирлигида олиб борган. Жумладан, 2016-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги элчихонасининг савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият кўрсатган.

Янгиликлар