Ўзбекистонда 9 сентябрь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

Бугун кундуз куни Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар қилди.

Хабарга кўра, фақат Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, бу ҳудудларнинг баъзи жойларида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 28-33 даражагача пасаяди.

Шунингдек, пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кундуз куни 29-31 даражани ташкил этади.

Қайд этилишича, республиканинг тоғли ҳуддуларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 20-25 даража бўлади.

Янгиликлар