Бухорода 100 та давлат боғчаси фаолияти тикланди

Бухоро вилоятида пандемия шароитида ўз фаолиятини бошлаган давлат мактабгача таълим ташкилотларининг сони 100 тага етди. Бу ҳақда вилоят мактабгача таълим бошқармаси ахборот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Фото «Tez News»

Маълум қилинишича, Бухоро шаҳрида 14 та, Когон шаҳрида 11 та, Вобкент туманида 5 та, Бухоро туманида 17 та, Жондор туманида 8 та, Пешкў туманида 9 та, Ромитан туманида 15 та, Қоровулбозор туманида 4 та, Шофиркон туманида 3 та ҳамда Ғиждувон туманида 14 та — давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти тикланган.

Қайд этилишича, фаолияти тикланган давлат мактабгача таълим ташкилотларида белгиланган талабларга мувофиқ, бир гуруҳда 15 нафардан ошмаган тарбияланувчи масофа сақлаган ҳолда фаолият юритмоқда. 9 октябрь, жума кунидан Бухоро вилоятининг Бухоро ҳамда Ғиждувон туманларида яна 2 та давлат мактабгача таълим ташкилоти фаолияти бошлаши режалаштирилган. Давлат мактабгача таълим ташкилотларига маҳаллий кенгаш депутатларининг тегишли қарорига асосан рухсат берилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухорода анъанавий тарзда фаолиятини бошлаган боғчалар сони 40 тага етгани хабар қилинганди. Шунингдек, Шофирконда қиймати салкам 4 миллиард сўм бўлган боғча фойдаланишга топширилди.

Янгиликлар