Бухорода анъанавий тарзда фаолиятини бошлаган боғчалар сони 40 тага етди
Бухоро вилоятида пандемия шароитида ўз фаолиятини бошлаган давлат мактабгача таълим ташкилотларининг сони 40 тага етди. Бу ҳақда вилоят мактабгача таълим бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, Бухоро шаҳридаги 3, 6, 19, 83, 48, 54, Когон шаҳридаги 1, 3, 9, 13, 14, Бухоро туманидаги 11, 16, 34, 38, 46, 51, 42, Жондор туманидаги 6, Пешкў туманидаги 27, Ромитан туманидаги 5, 7, 20, 31, 1, 2, 3, 4, 6, 10, 18, 21, 23, 29, Шофиркон туманидаги 5, 6, 7- ҳамда Ғиждувон туманидаги 8, 11, 14 – давлат мактабгача таълим ташкилотлари ўз фаолиятини бошлаган.
Қайд этилишича, 6 октябрь куни вилоятда яна 27 та давлат боғчаси фаолияти тикланиши режалаштирилган. Мактабгача таълим ташкилотларида анъанавий таълим бошланиши бўйича қарорни ҳудуддаги эпидемиологик вазият, ҳудуддаги соғлиқни сақлаш тизимининг вазиятга тайёрлигидан келиб чиқиб, соғлиқни сақлаш тизими хулосаларига мувофиқ фақатгина маҳаллий кенгаш депутатлари рухсатидан сўнг қабул қилиниши белгиланган.
Aввалроқ Ромитанда 150 ўринли хусусий боғча фойдаланишга топширилгани ҳақида хабар берилганди.