Ромитанда 12 млрд сўмга қурилган боғча фойдаланишга топширилди (фото)

Бухоро вилояти Ромитан туманида 12 миллиард сўмга қурилган 210 ўринли 25-сонли боғча фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Ромитан туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарга кўра, мазкур боғча туманнинг «Газли» маҳалласида қурилган. Шунингдек, ушбу мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросимида туман ҳокими Хуршид Тохиров бошчилигидаги сектор раҳбарлари, Газли шаҳар ҳокими, мактабгача таълим ташкилоти масъул ходимлари, иштирок этган.

Фото: Ромитан туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Ромитан туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Шунингдек, боғча мудираси Наргиза Жамолованинг айтишича, муассасада болалар гимнастика билан шуғулланиши, рус, инглиз тиллари, яна қўшимча тўгараклар, мактабга тайёрлов машғулотларида қатнашиши мумкин. Қайд этилишича, мазкур лойиҳа туфайли унда 12 нафар тарбиячи-педагог иш билан таъминланган.

Мазкур янги мактабгача таълим ташкилоти 210 ўринга мўлжалланган бўлиб, қурилиш ишларига 12 миллиард сўм маблағ сарфланган.

Фото: Ромитан туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Аввалроқ Нурободда янги мактаб филиали ва Иштихонда 100 ўринли янги боғча фойдаланишга топширилгани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Жондорда 4 миллиард сўмдан ортиқ пулга болалар-ўсмирлар спорт мактаби қурилгани ҳамда Ромитанда 210 ўринли янги мактаб биноси фойдаланишга топширилгани маълум қилинди.

Янгиликлар