Нурободда янги мактаб филиали фойдаланишга топширилди (фото)

Самарқанд вилояти Нуробод туманида янги мактаб филиали фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Нуробод туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Нурободда 15 сентябрь куни 2020/2021-ўқув йили бошлангани муносабати билан туман марказидан олисда жойлашган «Пўлатчи» МФЙ Ҳайроншайх қишлоғида Халқ таълими бўлимига қарашли 36-умумий ўрта таълим мактаби янги филиали фойдаланишга топширилган.

Фото: Нуробод туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, бу мактаб филиали туман маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига қурилган.

Фото: Нуробод туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Нуробод туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Нуробод туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нурободда 428 миллион сўмга қурилган 3 та ва 324 миллион сўмга қурилган 2 та мактаб филиал биноси ҳамда 2 та маҳалла фуқаролар йиғини биноси фойдаланишга топширилгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Наманганда 5,5 миллиард сўмлик футбол мактаби ва Марҳаматда бир кунда учта янги боғча фойдаланишга топширилгани ҳақида маълум қилинди.