Ромитанда 210 ўринли янги мактаб биноси фойдаланишга топширилди (фото)
Бухоро вилояти Ромитан туманида янги 210 ўринли мактаб биноси фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Хабарга кўра, тумандаги «Чандир» маҳалласи ҳудудида жойлашган 29-умумтаълим мактабига 1 миллиард 593 миллион сўм пул маблағлари ажратилган.
Маълум қилинишича, фаолият юритиб келаётган мактаб биносига қўшимча равишда 210 ўринга мўлжалланган ўқув биносининг қурилиш ишлари тугатилиб, фойдаланишга топширилган.
Қайд этилишича, мактабнинг очилиш маросимида сўз олган туман ХТБ мудири «Тумандаги бу каби замонавий объектлар баркамол авлодни етиштириш ва келажак учун етук кадрларни тайёрлаб беришда муҳим омилдир», — дея таъкидлаб ўтган.
Мавзуга доир: Булунғурда салкам 2,3 млрд сўмга қурилган 270 ўринли мактаб биноси фойдаланишга топширилади
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нурободда 428 миллион сўмга қурилган 3 та ва 324 миллион сўмга қурилган 2 та мактаб филиали биноси ҳамда 2 та маҳалла фуқаролар йиғини биноси фойдаланишга топширилгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Наманганда 5,5 миллиард сўмлик футбол мактаби ва Марҳаматда бир кунда учта янги боғча фойдаланишга топширилгани ҳақида маълум қилинди.