Иштихонда 100 ўринли янги боғча фойдаланишга топширилди (фото)

Самарқанд вилояти Иштихон туманида 100 ўринли янги боғча фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Иштихон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Иштихон туманидаги «Қўнғирот» маҳалласида «Қувноқ болажон» номли нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини бошлаган. Тадбиркор Эгамбердиева Севара томонидан қурилган МТТнинг қурилишига 2 миллиард 346 миллион сўм маблағ сарфланган. Мазкур МТТ 100 ўринли бўлиб, унда барча шароитлар яратилган.

Фото: Иштихон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Таъкидланишича, бугунги кунда туманда давлат хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим ташкилотлари 16 тага етган.

Фото: Иштихон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Иштихон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Аввалроқ Ўзбекистонда 2020 йилда салкам 148 минг ўринли хусусий боғчалар фойдаланишга топширилиши ҳақида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, Каттақўрғонда 14 йилдан бери фойдаланилмаётган боғча капитал таъмирланган. Иштихонда эса бир кунда жами 250 ўринли 3 та боғча фойдаланишга топширилган.