Шофирконда қиймати салкам 4 млрд сўм бўлган боғча фойдаланишга топширилди (фото)
Бухоро вилояти Шофиркон туманида «Феруза ёғду 2019» нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди. Бу ҳақила Шофиркон туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, умумий қиймати 3 миллиард 815 миллион 287 минг 340 сўмга тенг мазкур мактабгача таълим ташкилоти 100 ўринга мўлжалланган.
Туман ҳокими Шукурулла Ҳакимов мазкур мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросимида сўзга чиқиб, муассасанинг келгуси фаолиятида омад тилади.
«Сами ота мангу» МЧЖ қурувчилари томонидан бунёд этилган мазкур мактабгача таълим ташкилотида болалар 5 та гуруҳга бўлинган ҳолда машғулотларда иштирок этадилар.
Ушбу мактабгача таълим ташкилоти мудираси Феруза Йўлдошеванинг айтишича, муассасанинг фойдаланишга топширилиши муносабати билан 20 нафар ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланди.
Туман ҳокими ҳамда мутасаддилар мактабгача таълим ташкилотида яратилган имкониятлар ва иш сифатига билан танишишди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жондор туманидаги мактаб 6 млрд сўмдан ортиқ маблағ эвазига таъмирланганди. Шунингдек, Бухорода анъанавий тарзда фаолиятини бошлаган боғчалар сони 40 тага етганди.