Жондор туманидаги мактаб 6 млрд сўмдан ортиқ маблағ эвазига таъмирланди
Бухоро вилояти Жондор туманидаги мактаб 6 миллиард 51 миллион сўмга таъмирланиб, анъанавий тарзда фаолиятини бошлади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Бухоро вилояти Жондор туманида қайта таъмирланган 2-мактабнинг очилиш тадбири ўтказилган. Ушбу мактаб 80-йилларида қурилган бўлиб, 1141 нафар ўқувчи ўқийди. Мактаб таъмири учун 6 миллиард 51 миллион сўм маблағ йўналтирилган.
Хабарга кўра, тадбирда Жонлиқ туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Зикрулло Фатуллаев, туман халқ таълими бўлими мудири ўринбосари Ғафур Қудратов сўзга чиққан.
Маълум қилинишича, мактабда 1 ва 2-синф ўқувчилари анъанавий таълим усулида ўқийди. Босқичма-босқич юқори синф ўқувчилари ҳам таълимнинг анъанавий йўналишига жалб қилинади.
Шунингдек, тадбирда 115 нафар 1-синф ўқувчисига Президент совғаси топширилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нарпайда 2 та мактаб 4 млрд сўмдан ортиқ маблағ эвазига таъмирлангани ва Бухоро шаҳрида 630 ўринли янги мактаб биноси фойдаланишга топширилгани хабар қилинганди.