Самарқанд январь—август ойларида хорижга 2 тонна асал экспорт қилди

Самарқанд 2020 йилнинг 8 ойи давомида хорижий давлатларга 2 тонна асал экспорт қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Хабарга кўра, Ўзбекистон 2020 йилнинг 8 ойи давомида хорижий давлатларга қиймати 41,8 минг долларга тенг бўлган 26,3 тонна асал экспорт қилган. Бу кўрсаткич 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 20,3 тоннага ёки 4,4 бараварга ошган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг январь—август ойларида Ўзбекистон асал экспорт қилган давлатлар:

  • АҚШ — 11,2 тонна;
  • Корея — 10 тонна;
  • БАА — 3,1 тонна;
  • Қувайт — 2 тонна.

Маълумот ўрнида, 2020 йилнинг 8 ойида асал экспорт қилган ҳудудлар:

  • Тошкент шаҳри — 21,2 тонна;
  • Жиззах вилояти — 3,1 тонна;
  • Самарқанд вилояти — 2 тонна;
  • Наманган вилояти — 0,1 тонна.

Аввалроқ Самарқандда 2020 йилнинг 8 ойида 121 минг долларлик қалампир, Фарғонада 2020 йилнинг январь—сентябрь ойларида хорижга салкам 1,4 миллион долларлик лимон, Наманганда сўнгги 8 ой ичида 252 минг долларлик ўсимлик ёғи экспорт қилингани хабар қилинган эди.

Янгиликлар