Оҳангаронда машинасида 405 дона пиротехника воситасини олиб кетаётган шахс ушланди

Тошкент вилояти Оҳангарон тумани «Чинор» ЙПХ масканида 7 ноябрь, шанба куни машинасида қоплар ва қутиларга жойлаштирилган 405 дона пиротехника воситасини олиб кетаётган шахс ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: Тошкент вилоят Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати

Хабарга кўра, 7 ноябрь куни тахминан соат 01:00 ларда Оҳангарон тумани «Чинор» ЙПХ масканида тунги хизматни ўтаётган Тошкент вилояти ИИББ йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан Наманган—Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган автомобили тўхтатилади.

Фото: Тошкент вилоят Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати

Aвтомобиль ва унинг салонини кўздан кечириш давомида қоплар ва қутиларга жойлаштирилган 405 дона (мушаклар) пиротехника воситаси борлиги аниқланиб, холислар иштирокидан расмийлаштирилиб олинган ва қонуний чора кўриш учун ҳудудий ИИБга юборилган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Оҳангарон туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Самарқанд шаҳрида машина юкхонасида 18 мингдан зиёд пиротехника воситасини олиб кетаётган ҳайдовчи ушлангани ҳамда Олтиариқда 60,5 миллион сўмлик тамакини Ўзбекистонга яширинча олиб кирган эркак аниқлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Фарғонада салкам 38 миллион сўмлик тиббий восита ва техникаларни Ўзбекистонга яширинча олиб кирмоқчи бўлган эркак ушланганди.

Янгиликлар