Ўзбекистонда баъзи давлатлар фуқаролари учун виза бекор қилинади

Ўзбекистонда баъзи давлатлар фуқаролари учун виза бекор қилинади. Бу ҳақда Euroasia.me хабар берди.

Фото: nur.kz

Хабарга кўра, президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Фармонни имзолаган.

Таъкидланишича, 2021 йил 1 мартдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирган кундан эътиборан 10 кунлик муддатга ўз ёки учинчи мамлакатга учиш авиачиптасини тақдим қилган Баҳрайн Қироллиги, Қатар Давлати, Kувайт Давлати, Уммон Султонлиги ва Хитой Халқ Республикаси, шу жумладан, Хитой Халқ Республикасининг Гонгконг ва Макао махсус маъмурий ҳудудлари фуқаролари учун визасиз режим белгиланади.

Мавзуга доир:

Янгиликлар