Ўзбекистон паспорти визасиз саёҳат қилиш рейтингида қайси ўриндалиги маълум бўлди

«The Henley Pasport Index» дунё мамлакатлари паспортларининг визасиз саёҳат қилиш рейтингини тузди. Рейтингда Ўзбекистон Габон, Сенегал ва Кот-д’Ивуар давлатлари орасида қайд этилган.

Фото: «Tez News»

Унга кўра, Ўзбекистон паспорти визасиз саёҳат қилиш рейтингида  86-ўринни эгаллаган. Бу ўринга эса Ўзбекистон фуқаролари 57 та давлатга визасиз кириши ёки боргандан кейин виза олиши мумкинлиги сабаб этиб кўрсатилган.

Рейтингда биринчи ўринда турган Япония фуқаролари 191 та давлатга визасиз киришлари ёки боргандан кейин виза олиши мумкин. Сингапур иккинчи (190 та давлат), Жанубий Корея ва Германия учинчи ўринда (189 та давлат). Буюк Британия ва AҚШ фуқаролари 185 та давлатга визасиз киришлари ёки боргандан кейин виза олиши мумкинлиги сабабли, ушбу давлатлар паспорти 7-ўринда.

Шунингдек, Россия 50-ўринда (116 давлат), Беларус ва Қозоғистон 70-ўринда (75 давлат), Тожикистон 85-ўринда (58) ва Туркманистон 90-ўринда (53 давлат) қайд этилган. Бундан ташқари, Сурия (29 давлат), Ироқ (28 давлат) ва Aфғонистон (26 давлат) мамлакатлари рейтингда энг охирги ўринларни эгаллаган.

Аввалроқ Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳри Жаҳон ҳаво сифати рейтингида дунёдаги энг ифлос ҳавога эга шаҳарлар рўйхатида 127-ўринда эканлиги ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар