Ўзбекистонда 10 июнь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

10 июнь кундуз куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар қилмоқда.

Маълум бўлишича, куннинг иккинчи ярмида Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида об-ҳавонинг беқарорлигида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Баъзи жойларда шамол чангли бўрон билан 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 32-37 даража.

Қайд этилишича, пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, куннинг иккинчи яримда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 34-36 даража бўлади.

Шунингдек, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 22-27 даража бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда рекорд даражадаги иссиқ ҳаво ҳароратлари қайд этилди деб хабар берган эдик.

Янгиликлар