Тошкентда рекорд даражадаги иссиқ ҳаво ҳароратлари қайд этилди

Тошкент шаҳрида 3-7 июнь кунлари шу кун учун рекорд иссиқ ҳаво ҳароратлари қайд этилди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.

Фото: узтаг

Хабарга кўра, Тошкент шаҳрида 3-7 июнь кунлари кузатилган максимал ҳаво ҳарорати деярли ўтган аср бошлари ва XIX аср охирларида ушбу кунларда қайд этилган максимумларни янгилаган.

Шунингдек, Тошкент шаҳрида кузатувлар тарихида қайд этилган энг юқори ҳаво ҳарорати +44,6 даражага етган бўлиб, бу кўрсатгич 1997 йил 18 июлда кузатилган эди.

Аввалроқ, Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати пасайиши кутилмоқда деб хабар берган эдик.

Янгиликлар