Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати пасайиши кутилмоқда
7 июнь мамлакат ҳудудининг катта қисмида ёз фаслининг боши учун меъёрий қийматлардан 7-10 даражага юқори бўлган.

Фото: Газета.uz
Хабарга кўра, бугун Эрон ҳудудларидан кириб келган аномал иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Кўпчилик вилоятларда кундуз куни ҳаво 40-43 даражагача, жанубда баъзи жойларда 44-46 даражагача, Кавказ ҳудудларидан кириб келаётган кучсиз антициклон таъсирида республика шимолида ҳаво ҳарорати пасаяди ва 33-38 даражани ташкил этади.
Қайд этилишича, Республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача, баъзи жойларда чангли бўрон билан кучайиши сақланиб туради.
Шунингдек, 8 июнь куни Кавказ ҳудудларидан кириб келган салқин ҳаво республиканинг катта қисмини қамраб олади, бунинг ҳисобига ҳаво ҳарорати пасаяди.