ОАВ ва жамоатчилик учун медиа тадбирлар йўлга қўйилди

Кунлик медиа тадбирлар ҳақидаги анонслар «Расмий ахборот» Telegram-канали орқали эълон қилиб борилади


Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш марказида матбуот анжуманлари ва брифингларни мунтазам ўтказиш йўлга қўйилди.

Тадбирлар давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти очиқлигини таъминлаш, долзарб масалалар бўйича жамоатчиликка тезкор, аниқ ва холис ахборот етказиш ҳамда масъуллар билан ОАВ вакиллари ўртасида очиқ мулоқотни кучайтиришга қаратилган.

Шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлар масъуллари ҳамда мутахассислари иштирокида муҳим мавзулар юзасидан тушунтиришлар бериладиган медиа тадбирлар мунтазам ташкил этилади.

Кунлик медиа тадбирлар ҳақидаги анонслар «Расмий ахборот» Telegram-канали орқали эълон қилиб борилади.

Ўзбекистон