Андижонда 11 август куни ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди

«Ўзгидромет» 11 август, сешанба куни Андижон вилоятида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини тақдим этди.

Фото: «Novotours Silk Road»

Маълум қилинишича, шу куни Андижонда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.

Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7—12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20—25 даража илиқ, кундузи 30—35 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7—12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10—15 даража илиқ, кундузи 19—24 даража илиқ бўлади.

Аввалроқ ҳафта давомида мамлакатда қандай об-ҳаво кузатилиши ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар