Наманганлик шоиранинг шеърий тўплами Англияда чоп этилди

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, наманганлик шоира Хосият Рустамованинг «Рангин кўзёшлар» деб номланган шеърий тўплами Англияда инглиз ва ўзбек тилларида чоп этилди. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Foto: “Muzaffar.uz”

Ўзбекистон ва Озарбайжон Ёзувчилар Уюшмаси аъзоси, «Китоб дунёси» газетасининг бош муҳаррири, шоира, таржимон — Хосият Рустамованинг «Рангин кўзёшлар» китоби лирик шеърлар ва кундаликдаги қайдлардан иборат бўлган.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Хабарда айтилишича, «Hertfordshire Press» нашриёти тайёрлаган тўплам тақдимоти Мадридда бўладиган «Open Eurasia and Central Asia Book Forum and Literature Festival—2020» 9-адабий фестивали доирасида ўтказилиши режалаштирилган.

Маълумот учун, шоиранинг «Икки қуёш» номли китоби аввалроқ Туркияда кўп нусхада чоп этилган.

Янгиликлар