Пайариқ туман депутатлари санитария ҳолатига тўлиқ жавоб берадиган мактаб ва боғчалар очилишини бир овоздан маъқуллади

Паяриқда 10 сентябрь, пайшанба куни Пайариқ тумани кенгашининг ўн тўртинчи сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Пайариқ туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарга кўра, сессияни Пайариқ туман ҳокими, туман кенгаши раиси Д.Мусинов олиб борган. Сессияда депутатлар, туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман ҳокимлиги аппарат ходимлари, туман ташкилотлари раҳбарлари иштирок этган.

Фото: Пайариқ туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, унда кун тартибидаги қуйидаги масалалар кўриб чиқилган:

  • мактабларни санитар талабларга мувофиқ бирламчи воситалар билан таъминлаш, дезинфекция ишларини ташкил этиш, янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати юзасидан туман халқ таълими бўлими мудири Ў.Турғунбоевнинг ахбороти;
  • туман мактабгача таълим бўлими мудири Н.Зоировнинг «Тумандаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларининг ота-оналари ўртасида пандемия шароитида 2020/2021 ўқув йилини бошлаш ҳақидаги сўровнома натижалари тўғрисида»ги ахбороти;
  • бошқа масалалар.

Фото: Пайариқ туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Сенатнинг 29 августдаги хатига асосан 2020 йилнинг 7—11 сентябръ кунлари оралиғида туман (шаҳар) ҳокимлари, сектор раҳбарлари, халқ таълими бўлими мудирлари ва тиббиёт бирлашмалари бош шифокорлари томонидан мактабларни санитар талабларга мувофиқ бирламчи воситалар билан таъминлаш, дезинфекция ишларини ташкил этиш, янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати юзасидан ахборотларини эшитиш, муҳокама қилиш ва мактаблар фаолиятини тиклаш бўйича якуний қарорларни қабул қилиш белгиланган.

Фото: Пайариқ туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, мактаб ва боғчаларнинг очилиши бўйича ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, санитария ҳолатига тўлиқ жавоб берган муассасалар очилиши Халқ депутатлари Пайариқ туман кенгаши аъзолари томонидан бир овоздан маъқулланган.

Фото: Пайариқ туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мингбулоқда туман халқ депутатлари сессиясида аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш масаласи кўриб чиқилгани ҳамда Избосканда ўтказилган халқ депутатлари сессиясида бюджет даромадларини ошириш масаласи кўриб чиқилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар