Дунё бўйича коронавирусга оид сўнгги янгиликлар очиқланди

Коронавирус бўйича сўнгги дунё янгиликлари очиқланди. Бу ҳақда Telegram’даги «Koronavirus Info» каналида маълум қилинди.

Маълумотларга кўра, пандемия давридаги энг юқори ўлим кўрсаткичлари AҚШ ва Германияда қайд этилмоқда. Қўшма штатларда ҳар куни 3 мингга яқин, Германияда эса деярли 600 киши вафот этган. БМТ прогнозига кўра, 2020 йилда товар айирбошлаш ҳажми 5,6 фоиз, хизматлар соҳасида эса 15,4 фоизга камайиши мумкин. Бу пасайиш 2009 йилдаги 22 фоиздан бери энг катта кўрсаткич бўлган.

Эстонияда келгуси ҳафтадан бошлаб мамлакат бўйлаб таълим ва спорт соҳаларида қўшимча чекловлар киритилади. Умумтаълим, касб-ҳунар ва амалий мактаблар, шунингдек, университетлар ёпилади. Белоруссияда янги антирекорд – бир суткада 1939 касалланганлар аниқланди. Дания ҳукумати яна 31 вилоятда локдаун жорий қилади. Бундан олдин 38 муниципалитетда чекловлар ўрнатилган эди. Сўнгги суткада вирус юқтириб олганларнинг рекорд кўрсаткичи (3121) қайд этилган.

Японияда беморлар сонининг суткалик ўсиш максимуми янгиланди, 2898 ҳолат аниқланган. Чехияда 5 октябрда жорий қилинган фавқулодда вазият 23 декабргача узайтирилган.

Аввалроқ Буюк Британия коронавирусга қарши «Pfizer» вакцинасидан фойдаланишни маъқуллагани ҳақида хабар берилган эди. Мамлакат ушбу вакцинанинг 40 миллион дозасига буюртма берган. Шундан сўнг, Буюк Британияда коронавирусга қарши оммавий эмлаш бошланган.