Ўзбек ва рус олимлари коронавирусни йўқ қилишнинг янги усулини топди

Ўзбек ва рус олимлари нурланишнинг паст дозалари коронавирусни йўқ қилиши мумкинлигини аниқлади. Мутахассислар COVID-19 билан касалланган беморларни даволашда ва дезинфекция пайтида нурланишдан фойдаланиш бўйича кўрсатмалар ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда Ураль федерал университети хабар берди.

Фото: «Reuters»

Ўзбекистонлик олимлар томонидан илгари сурилган ғояга кўра, радиациянинг кучсиз дозаси инсон саломатлигига таъсир қилмаган ҳолда коронавирус ва унинг мутациясини йўқ қилишга қодир.

Вируснинг РНК молекуласи инсон ҳужайрасига тушганда кўп жойларда бутун узунлиги бўйлаб унинг шакли ўзгаришга мажбур бўлади. РНК молекуласининг мазкур ўзгарган қисмлари соғлом ҳужайралар молекулаларига қараганда радиацияга минг маротаба сезгирроқ ҳисобланади. Шу боис вирусни ўлдирадиган доза соғлом ҳужайраларга зарар етказмайди.

Бундан ташқари, икки давлат олимлари радиация вируснинг ҳар қандай мутациясини инсон организмига ҳеч қандай зарар етказмаган ҳолда йўқ қилишини аниқлаган.

«Айни пайтда олимлар даволаш қўлланмасини ишлаб чиқмоқда», дейилади хабарда.

Аввалроқ россиялик доктор коронавирусни аниқлашнинг оддий йўлини маълум қилган эди. Шунингдек, олимлар вакциналарнинг коронавирусдан қанча вақтгача ҳимоя қила олишини аниқлаганди.

Янгиликлар