Россиялик доктор коронавирусни аниқлашнинг оддий йўлини маълум қилди
Россиялик доктор ва телебошловчи Евгенй Комаровский ҳид ва таъм билиш вируснинг бош симптоми эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
«Диагностик деб ҳисоблаш мумкин бўлган айнан ушбу симптомлар ҳар қандай термометрдан кўра яхшироқ»,— дейди Комаровский
Унинг таъкидлашича, беморлар грипда ҳам ҳид билишни йўқотиши мумкин. Аммо бу бурун битиши билан боғлиқ. Коронавирусда бурун оқмайди, фақатгина ҳид сезиш йўқолади.
Маълумотларга кўра, дунёда коронавирус юқтирганлар сони 81 миллионга яқинлашган. Ўлимлар сони эса 1,76 миллиондан ошган. Ўзбекистонда эса 2021 йил 1 январь ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 77 182 нафарни ташкил этган. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1324 нафар бемордан 156 нафари оғир, 32 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Мавзуга доир:
Аввалроқ Хитойда ҳам коронавируснинг «британча» — янада юқумлироқ штамми аниқлангани хабар қилинган. Шунингдек, Коронавирусга қарши вакцина билан эмланган яна бир исроиллик эркак вафот этгани маълум қилинганди.