Хитойда ҳам коронавируснинг «британча» — янада юқумлироқ штамми аниқланди

Буюк Британияда тарқалган коронавируснинг янада юқумли штамми Хитойга ҳам етиб борди. Бу ҳақда «The Straits Times» хабар берди.

Фото: «Wowktv»

Маълумотларга кўра, вируснинг мутацияга учраган ушбу тури Буюк Британиядан қайтган шанҳайлик 23 ёшли талаба қизда аниқланган. Ундан олинган намунанинг лаборатория текшируви талабанинг организмида Буюк Британияда тарқалган коронавирус борлигини тасдиқлаган.

Коронавируснинг янги тури илк марта Буюк Британияда аниқланган. Унга маҳаллий аҳоли COVID-21 деб ном берган. Шунингдек, SARS-CoV-2 штамми Голландия, Дания ва Австралиядаги беморларда топилган.

ЖССТнинг таъкидлашича, мутация кўпроқ юқумли касалликларга олиб келган бўлса-да, вирус ҳали хавфли даражадаги ҳолатларни келтириб чиқармаган. Шу билан бирга, ҳозирча янги штамм мавжуд эмлашлар билан қандай таъсирга киришишига оид илмий далиллар мавжуд эмас.

Аввалроқ Осиё мамлакатларига ҳам коронавируснинг янги тури кириб келгани ҳақида маълумот берилган эди. Шунингдек, Африканинг яна бир мамлакати — Нигерияда коронавируснинг янги тури аниқланган.