Буюк Британияда коронавируснинг янги тури — COVID-21 аниқланди

Буюк Британияда тарқалиш даражаси юқори бўлган коронавируснинг янги мутациясига CОVID-21 деб ном берилди. Бу ҳақда «BBC» хабар қилди.

Фото: «Televisor.co.uk»

Хабарга кўра, бу янги мутация Буюк Британиянинг генетиклари томонидан аниқланган ва унга норасмий равишда CОVID-21 деб ном берилган. Таъкидланишича, Aнглиянинг шимоли-шарқида тез тарқалиши мумкин. Мавжуд вакциналарнинг коронавируснинг янги турига қарши самарадорлиги даражаси номаълум.

«Биринчи тадқиқотлар шуни кўрсатдики, вируснинг янги тури илгари аниқланган турига нисбатан тезроқ тарқалмоқда», — деди Буюк Британия Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари.

У жамоат палатаси депутатларига берган баёнотида сўнгги ҳафта давомида Лондон, Кент, Эссекс ва Хертфордширнинг айрим қисмлари бўйлаб янги тур коронавирус инфекциясининг кескин, экспоненциал ўсиши кузатилганлигини таъкидлаган.

«Ҳозирда биз ушбу тур билан касалланган 1000 дан ортиқ ҳолатларни аниқладик, улар асосан Англиянинг жанубида. Хусусан, 60 га яқин ҳолат маҳаллий ҳокимият органларида аниқланган.

Биз бу янги тур билан қандай курашишни ҳали билмаймиз, аммо нима бўлишидан қатъи назар, тезкор ва қатъиятли чоралар кўрамиз», — соғлиқни сақлаш вазири.

Аввалроқ дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 70 миллиондан ошгани ва Австралияда COVID-19’га қарши эмланганларда ОИТВ аниқлангани хабар қилинганди.

Янгиликлар