Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш учун қанча кўнгилли танлаб олингани маълум бўлди
Ўзбекистонда янги коронавирус рекомбинант ваксинаси халқаро клиник синовларининг 3-босқичи бошланди. Бу ҳақда 10 декабрь куни мазкур жараёнлар бошланишига бағишланган маросимда эълон қилинди.
Тадбирда бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев, инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Aбдураҳмонов ҳамда «Zoom» платформаси орқали хитойлик мутахассислар иштирок этмоқда.
Маълумотларга кўра, синов Хитой Фанлар академияси Микробиология институтининг ишланмаси асосида амалга оширилмоқда. Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу ваксина 1- ва 2-фаза клиник синовларига нисбатан хавфсизлик профилига эга.
Шу билан бирга, тадбирда клиник синовларни ўтказиш учун жами 5 минг нафар кўнгиллилар танлаб олингани ҳамда ҳозирда Инновацион ривожланиш вазирлиги раҳбариятининг 20 та кўнгилли оила аъзолари ушбу ваксина билан эмлангани маълум қилинди.
Мавзуга доир:
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда COVID-19’га қарши Хитойнинг «Ayhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical» компания вакцинаси ва Россияда ишлаб чиқарилган «Спутник V» вакцинасининг 3-босқич клиник тадқиқотлари ўтказилиши режалаштирилган.
Бунда вакциналарнинг хавфсизлик кўрсаткичларини баҳолаш, уларнинг инфекцияни олдини олишдаги самарадорлигини аниқлаш асосий вазифа қилиб белгиланган. Шунингдек, «Sinopharm group» компанияси билан ҳам ушбу йўналишда иш олиб борилган.
Aввалроқ Ўзбекистон учинчи босқич синовларида ижобий натижа кўрсатган вакцинани харид қилиши ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Россия саноат ва савдо вазири «Спутник V» вакцинасини Ўзбекистонга олиб келгани хабар қилинган.