АҚШ «Pfizer» томонидан яратилган COVID-19ʼга қарши вакцинанинг самарадорлиги 95 фоиз эканини тасдиқлади
АҚШнинг озиқ-овқат ва дори-дармонлар сифати масалалари бошқармаси «Pfizer» ва «BioNTech» компаниялари томонидан яратилган COVID-19ʼга қарши вакцинанинг самарадорлиги 95 фоизни ташкил этишини тасдиқлади. Бу ҳақда «Korrespondent» хабар берди.
Маълум қилинишича, самарадорликнинг бундай даражасига вакцинанинг иккинчи дозаси юборилганидан бир ҳафта ўтгач эришилади.
«Режалаштирилган оралиқ ва якуний таҳлилларда вакцинанинг самарадорлиги SARS-CoV-2 инфекцияси билан касалланганликда гумон қилинмаганларда иккинчи доза юборилганидан етти кундан кейин 95 фоизни ташкил этди, касалланганлар гуруҳида эса самарадорлик 94 фоиздан ошган», — дейилади хабарда.
Маълумотларга кўра, биринчи дозадан кейинги самарадорлик 82 фоизга баҳоланмоқда. Аммо препарат юборилганидан уч ҳафта ўтгач, унинг ҳимоя даражаси пасайиш-пасаймаслиги номаълум. Касалликнинг оғир ҳолатларида эса, биринчи дозадан кейинги самарадорлик 88,9 фоиз бўлган. Вакцина ўзида қўзғатувчи ҳақида генетик маълумот сақловчи ген вакциналар гуруҳига киради.
Аввалроқ АҚШнинг «Pfizer» компанияси яратган COVID-19’га қарши вакцинанинг салбий томони маълум бўлган эди. Шунингдек, Самарадорлиги 95 фоизга тенг коронавирусга қарши вакцина аниқланган. Мазкур вакцина ишлаш механизми бўйича «Pfizer» ва «BioNTech» компаниялари томонидан яратилган вакцинага ўхшайди.