Коронавирусга қарши вакцина билан эмланган яна бир исроиллик эркак вафот этди

Коронавирусга қарши вакцина билан эмланган яна бир исроиллик эркак вафот этди. Бу ҳақда «The Times of Israel» хабар берди.

Фото: «Reuters»

Маълум қилинишича, 29 декабрь куни 88 ёшли исроиллик қария коронавирусга қарши вакцинацини қабул қилган. Қария «Pfizer» вакцинаси билан эмланганидан бир неча соат ўтиб, Қуддусда вафот этган.

Хабарда айтилишича, шифокорлар беморнинг соғлиғида сурункали ва мураккаб муаммолар бўлганини таъкидлаган.

Аввалроқ АҚШда COVID-19’га қарши «Pfizer» вакцинаси билан эмланган шифокорларнинг аҳволи ёмонлашгани ҳақида хабар берилган эди. Австралияда ҳам COVID-19’га қарши эмланганларда ОИТВ аниқлангани хабар қилинганди.

Бундан ташқари, австралиялик олимлар болаларда коронавирус вакцинасининг кутилмаган таъсирини аниқлагани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Американинг «Pfizer» ва Германиянинг «BioNTech»компаниялари томонидан биргаликда ишлаб чиқилган вакцина синовларида олти киши вафот этгани маълум қилинган.

Янгиликлар