Олимлар болаларда коронавирус вакцинасининг кутилмаган таъсирини аниқлади

Австралиянинг Мельбурн университети олимлари коронавирус учун ПЦР-тест натижалари доимо салбий бўлган болаларга коронавирус вакцинаси қандай таъсир кўрсатганини очиқлади. Бу ҳақда «Nature Communications» журналида чоп этилган мақолага асосланиб, «nature» хабар берди.

Фото: «inosmi»

Таъкидланишича, тадқиқотчилар CОVID-19 билан касалланган 5 кишилик оиланинг соғлиғини кузатган. Касаллик белгиларига кўра, уларда йўтал, бурун битиши, иситма ва бош оғриғи бўлган. Шундан сўнг ушбу оилаларда коронавирусга қарши вакцина синовдан ўтказилди. Тест натижаларига кўра, вакцина ота-оналарга ижобий, болаларга эса салбий таъсир қилган.

Хабарга кўра, оиладаги 9 ва 7 ёшдаги ўғил болада вируснинг енгил аломатлари пайдо бўлишига қарамай, такрорий тестлар салбий натижа кўрсатган.

Тадқиқотчилар оиладаги ҳар бир кишидан қон, тупук, нафас ва сийдик йўлларидан тест намуналарини олган. Маълум бўлишича, ҳар бир оила аъзосида тупукда SARS-CoV-2’га қарши антитаналар бўлган. Коронавирусга қарши вакцинани таъсир қилишнинг маълум даражаси болаларда иммунитет реакциясини келтириб чиқарган.

«Болаларнинг вирусга қарши кураша олгани ва ҳатто ижобий тест натижаларига эга бўлмагани уларнинг иммунитет тизимлари вирусга қарши самарали курашиш учун етарли даражада фаол эканидан далолат беради. Бироқ улар ҳеч қачон COVID-19 билан касал бўлмайди», — дейди тадқиқот муаллифи Шидан Тосиф.

Аввалроқ Telegram «бошлиқлари» COVID-19ʼга қарши Россия вакцинасини синовдан ўтказгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар