Теlegram «бошлиқлари» COVID-19’га қарши Россия вакцинасини синовдан ўтказди
Тelegram вице-президенти Илья Перекопский Россиянинг «Sputnik V» коронавирус вакцинасини синовдан ўтказди. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.
Таъкидланишича, Перекопский давлат клиникасида эмланганлигини ва эмлаш учун клиникага пул тўламаганини айтди. Унинг айтишича, эмлашдан кейинги бир кун ичида у вакцинанинг енгил таъсирни ўзида ҳис қилган. Кейинги синовлардан сўнг у коронавирусга қарши иммунитетга эга бўлган.
«Яхшиямки, биз қачон ва қандай вакцина бизга кераклигини танлашимиз мумкин. Вирусга қарши катта ҳажмда ишлаб чиқилган антитаналар касалликдан кейин сезиларли даражада кўпроқ бўлади. Синовлар йиғиндиси бўйича, мен вакцинани ишончли деб айта оламан», — дейди Перекопский.
Тelegram топ-менежерининг сўзларига кўра, унинг кўплаб дўстлари коронавирус билан касалланган. Перекопский Тelegram асосчиси Павель Дуров ҳам вакцинани синовдан ўтказган ёки ўтказмаганини сир сақламоқда. У вакцина компания ходимлари ўртасида тақсимланадими ёки йўқми деган саволга ҳам жавоб бермади.
Мавзуга доир:
Аввалроқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Россиянинг коронавирусга қарши «Sputnik V» вакцинасини фавқулодда фойдаланиш учун тавсия этилган вакциналар рўйхатига қўшгани ҳақида хабар берилганди.