Немис олимлари коронавирусни 5 дақиқада деярли йўқ қиладиган ўсимликни аниқлади

Ульм тиббиёт маркази ва Дрезден технология университети молекуляр вирусология институти олимлари 5 дақиқада коронавирус инфекциясини 97 фоизгача йўқ қиладиган ўсимликни аниқлади. Бу маълумотлар «BioRxiv» журналида чоп этилган.

Фото: «Coronavirus control»

Маълум қилинишича, тадқиқот давомида олимлар хона ҳароратида вируслар билан табиий маҳсулотларни аралаштирган. Орадан белгиланган вақт ўтгач, улар аралашмадаги коронавирус инфекциясининг ҳолатини ўрганган. Тажриба давомида қора мевали рябина организмдаги коронавирусни беш дақиқада 97 фоизгача  йўқ қилиши қайд этилган.

Бундан ташқари, анор шарбати билан томоқни оддий чайиш ҳам 80 фоизгача COVID-19 патогенларини йўқ қилиши мумкинлиги аниқланган. Шунингдек, кўк чой ҳам коронавирус инфекциясини заифлаштириши мумкин. Экспертларнинг таъкидлашича, кўк cой вирусни йўқ қилувчи нордонлик ва ўсимлик полифеноллари билан содир бўлади.

Аввалроқ коронавирус белгиларсиз кечган беморларда ҳам ўпка жиддий зарарланиши мумкинлиги аниқлангани ва америкалик олим ниқоб тақишнинг бактерия тарқалишига таъсирини синовдан ўтказгани ҳақида хабар берилган эди.

Шунингдек, америкалик олимлар ламадан COVID-19ʼга қарши самарали моддани олишга муваффақ бўлгани ҳамда америкалик олимлар коронавируснинг бутун дунёга тез тарқаб кетгани сабабини аниқлагани маълум қилинган.

Кейинчалик Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Россиянинг «Sputnik V» вакцинасини рўйхатга олишда шарти борлигини эълон қилган.

Янгиликлар