Aмерикалик олимлар CОVID-19’нинг бутун дунёга тез тарқаб кетгани сабабини аниқлади

AҚШдаги Шимолий Каролина ва Медисондаги Wisconsin университетлари олимлари CОVID-19 уни келтириб чиқарадиган вирус вақт ўтиши билан мутацияга учраши оқибатида бутун дунёга тез тарқалганини аниқлади. Бу ҳақда «Science» журналига таяниб, «MedicalXpress» хабар қилди.

Фото: Marcio Jose Sanchez / AP

Хабарга кўра, CОVID-19 коронавирус инфекциясини келтириб чиқарадиган SAРS-CоV-2 вируси вақт ўтиши билан мутацияга учраган ва бу унинг бутун дунёга тез тарқалишига имкон берган.

Шунингдек, тадқиқот муаллифлари Эвропада пайдо бўлган ва D614G деб номланган коронавируснинг янги турини ўрганган. Олимларнинг фикрига кўра, у пандемия бошида тарқалган Хитойда келиб чиққан вирусга қараганда тезроқ тарқалади ва кўпаяди.

Шу билан бирга, улар ҳайвонларга ўтказилган синовлар давомида янги вирус оғир хасталикка олиб келмаслигини, вакциналар ҳамда антитаначаларга асосланган дори-дармонларга нисбатан сезгирлигини аниқлади.

Аввалроқ oлимлар охири ўлим билан тугайдиган янги касалликни аниқлагани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, улар кўзойнак таққан одамларга COVID-19 юқиш эҳтимоли беш баравар камлигини аниқлаганди. Лондон университети коллежи ва Қироллик миллий қўмитаси олимлари томонидан коронавируснинг яна бир янги аломати аниқланганди.

Янгиликлар