Немис олимлари Сеул хантавирусининг одамдан одамга юқишини тасдиқлади

Берлин шаҳридаги Шарите университети касалхонасининг тадқиқотчи гуруҳи Германияда Сеул хантавирусини одамдан одамга юқишини тасдиқлади. Бу ҳақда «РИА» хабар берди.

Фото: «sib-science.info»

Маълум бўлишича, Шарите тадқиқотчилари Фридрих Лоэффлер институтидаги ҳамкасблари билан биргаликда вирусни ёш бемор ва унинг уй ичидаги каламушидан топишга муваффақ бўлган.

Клиниканинг таъкидлашича, вирусни юқтирган каламуш бошқа мамлакатдан Германияга олиб келинган. Вирусга чалинган беморда ўткир буйрак етишмовчилиги аломатлари пайдо бўлгандан сўнг у бир неча кун давомида реанимация бўлимида ётган.

Серологик тест беморда ҳантавирус инфекциясининг борлигини тасдиқлади. Бироқ хантавирус тури номаълум бўлиб қолган. Махсус молекуляр диагностика техникаси туфайли тадқиқотчилар бемор ва унинг каламушида Сеул вируси борлигини тасдиқлади.

«Вирусни Европа кемаларидаги ёввойи каламушлар Осиёдан олиб келган бўлиши мумкин. Бироқ у илгари Германияда учрашмаган», — дейди тадқиқот муаллифларидан бири профессор Ёрг Хофманн.

Аввалроқ Олимлар охири ўлим билан тугайдиган янги касалликни аниқлагани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар