АҚШда коронавирус вакцинасининг 500 дозасини атайин йўқ қилган фармацевт қамалди
АҚШнинг Висконсин штати полицияси фармацевтни 500 доза коронавирусга қарши вакцинани атайин йўқ қилганликда айблаб, ҳибсга олди. Бу ҳақда «WBAY» телеканали хабар берди.
Маълумотларга кўра, тиббиёт марказининг собиқ ходими Аурора Графтон «Moderna» вакцинасининг флаконларини музлатгичдан атайин олиб ташлаган. Графтон уларнинг самараси йўқ деб ҳисоблаб, вакцинани бир кун ташқарида қолдирганликда айбланмоқда. Фельдшер ҳам вакцина идишларини музлатгичдан икки марта олиб ташлаганини тан олган.
Полиция маълумотларига кўра, препаратнинг яроқсиз ҳолга келиб қолган дозалари 8000 дан 11 000 долларгача баҳоланмоқда.
Аввалроқ коронавируснинг оғир формасида «Moderna» вакцинаси самарадорлиги 100 фоизга баҳоланган эди. Шунингдек, «Moderna» компанияси коронавирусга қарши вакцинасини синовдан ўтказишни бошлагани ҳақида хабар берилган.