Коронавируснинг оғир формасида «Moderna» вакцинаси самарадорлиги 100 фоизга баҳоланди
АҚШнинг «Moderna» компанияси томонидан ишлаб чиқилган коронавирусга қарши вакцинанинг самарадорлиги дастлабки таҳлилда 94,1 фоиз, касалликнинг оғир формаларида эса 100 фоизни ташкил этди. Тадқиқот натижалари ҳақида компания веб-сайтида эълон қилинди.
Маълум қилинииша, вакцина синовларида 30 мингдан ортиқ кўнгиллилар иштирок этган. Улардан 196 нафари коронавирус билан касалланган бўлган. Шундай қилиб, синовларда препаратнинг самарадорлиги 94,1 фоизни ташкил этган.
«‘Moderna’, шунингдек, унинг вакцинаси COVID-19’нинг оғир ҳолатларида қандай таъсир этишини ҳам синаб кўрди. Тадқиқот иштирокчилари орасида 30 киши коронавируснинг оғир шакли билан касалланган эди. Вакцина олган кўнгиллилар орасида оғир касал бўлган COVID-19’нинг ҳеч бир беморида касаллик аломатлари қолмади, бу эса вакцинанинг 100 фоиз самарадорлигини кўрсатади», — дея таъкидлади компания.
Компаниянинг маълум қилишича, вакцинанинг самарадорлиги касалнинг ёши, ирқи ва жинсига боғлиқ эмас. «Moderna», шунингдек, ўз вакцинасидан фойдаланиш учун 30 ноябрь куни Озиқ-овқат ва фармацевтика идораси (ФДА)га мурожаат қилган.
Аввалроқ «Moderna» компанияси унинг коронавирусга қарши вакцинаси синовларнинг учинчи босқичида 94,5 фоиз самарадорлик кўрсатганини маълум қилган эди. Шундан сўнг компания вакцинасининг нархини эълон қилган. Унга кўра, коронавирус инфекциясига қарши вакцинанинг бир дозаси нархи 25–37 долларни ташкил этади.